"Ювентус" ёзда Даниил Сиканни сотиб олиши мумкин
Жамоага ҳужумчи керак.

Туриннинг "Ювентус" клуби ёзда янги ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда, номзодлардан бири "Шахтёр" ва Украина терма жамоаси ҳужумчиси Даниил Сикан бўлиб турибди.
Манбанинг қайд этишича, Турин клуби мутахассислари, айниқса, Евро-2024 саралаши доирасида 21 март куни бўлиб ўтадиган Украина терма жамоаси ва Босния ва Герцеговина терма жамоаси ўртасидаги ўйинга қизиқиш билдирмоқда. Сиканнинг халқаро турнирдаги чиқиши форвард билан шартнома имзолашда асосий омиллардан бири бўлади.
Жорий мавсумда Даниил Сикан "Шахтёр" сафида 29 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Айни дамда Туриннинг "Ювентус" клуби 29 учрашувда 59 очко жамғарган ҳолда А Cерия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.







