Барселона суди Дани Алвесни озод қилди
Футболчининг адвокати суд ҳукми устидан апелляция шикояти берганди.

Барселона суди бразилиялик собиқ футболчи Дани Алвесни 1 миллион евро гаров эвазига озод қилди.
Аввалроқ Дани Алвеснинг адвокати Инес Гвардиола Барселона суди ҳукми устидан апелляция шикояти бериб, якуний ҳукм чиққунга қадар маҳкумни озод қилишни талаб қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг январь ойида 40 ёшли Дани Алвес Барселонадаги Саттон тунги клубида бир қизни зўрлаганликда айбланган эди. 20 январь куни собиқ футболчи ҳибсга олинди. Кейинчалик бразилиялик 4,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шунингдек, жабрланувчига маънавий товон сифатида 150 минг евро тўлаши белгиланганди.







