Куртуа операциядан муваффақиятли ўтди
Бу ҳақда Мадрид клуби сайти хабар берди.

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа операциядан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар берди.
"Ўйинчимиз Тибо Куртуа бугун "Реал Мадрид" тиббий хизмати назорати остида ўнг тиззасидаги ички мениск йиртилганидан муваффақиятли операция қилинди. Куртуа яқин кунларда тикланиш жараёнини бошлайди”, - дейилади хабарда.







