Родригога АПЛнинг тўртта топ клуби қизиқиш билдирмоқд
Мбаппе келса у жамоадан кетиши мумкин.

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Родриго Гоэснинг испанлар жамоасидаги ўрни "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг клубга ўтиш эҳтимоли билан йўқолиши мумкин. "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Арсенал" ва "Ливерпул" бу имкониятдан фойдаланишга тайёр.
Манбага кўра, "Реал Мадрид" футболчини сотмоқчи эмас, аммо унинг ўзи асосий жамоадаги ўрнини йўқотиб, кетишга қарор қилса, клубнинг позицияси ўзгариши мумкин. 23 ёшли Родриго 2019 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у 41 ўйинда 13 гол урди ва 8 голли узатмани амалга оширди.







