“Челси” истеъдодли ҳимоячини сотиб олмоқчи
У Тяго Силванинг ўрнини босиши айтилмоқда.

"Челси" хўжайинлари ёзги трансферлар вақтида "Лилл"нинг 18 ёшли ҳимоячиси Лени Ёрони қўлга киритишни кўзлаяпти. "Аристократлар" бу ҳимоячи 39 ёшли Тяго Силванинг ўрнини босишига ишонмоқда.
Хабарларда айтилишича, Лондон клуби хўжайини Тодд Бёли ҳар бир позисияга 23 ёшгача бўлган дунёнинг энг истеъдодли футболчиларини олиб келишни режа қилган. Агар Ёрони қўлга киритишнинг имкони бўлмаса, захира варианти сифатида Усмон Диоманде ("Спортинг") ва Жан-Клер Тодибо ("Нисса") танланган.
Лени Ёро учун январь ойида "ПСЖ" 50 миллион евро таклиф қилганди. Бироқ "Лилл" раҳбарияти бу суммани қабул қилмади.







