Эрлинг Ҳоланд замонавий футболдаги асосий муаммони айтди
Унинг фикрича ўйинларнинг сифати пасаймоқда.

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд замонавий футболдаги асосий муаммони айтди. Унинг фикрича, ўйинлар сони кўп бўлгани учун уларнинг сифати пасаяди.
“Муаммо ўйинларни ўтказишда эмас, балки уларнинг сифатида. Сифат пасаймоқда. Мендан 70 та ўйинда бир километрга югуришимни кутиш мумкин эмас. Нима қилишим керак? Мен фақат ўйин тақвимини кузатишим керак”, — деди Ҳоланд.
Жорий мавсумда Ҳоланд “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 180 миллион еврони ташкил қилади.







