Франциялик футболчи рўза тутиш тақиқлангани сабаб терма жамоани тарк этди
У ёшлар терма жамоаси аъзоси эди.

Мамаду Диавара Рамазон ойида рўза тутиш тақиқлангани сабабли Франция U-19 терма жамоасини тарк этди. Олдинроқ Франция футбол федерацияси президенти "Ле Фигаро" нашрига берган интервьюсида миллий терма жамоа жойлашган жойда Рамазон ойида рўза тутишни тақиқловчи янги қоидаларни эълон қилиб, уларни ташкилот низомида белгиланган бетарафлик тамойилига риоя қилиш билан изоҳлаган эди. Тақиқ U-16 дан бошлаб барча ёшдаги Франция терма жамоаларига тегишли.
"ЭСПН" хабарига кўра, 19 ёшли форвард янги қоидалар туфайли ўзини ноқулай ҳис қилгани учун "Лион"га қайтишга қарор қилган. Диавара ўрнига Франция U-19 терма жамоасига "Нант" вакили Демен Ассумани чақирилган.







