Дунёнинг энг яхши ёш ҳужумкор футболчилари
Улар орасида кимлар бор?

Ҳозирда бир қанча ёш футболчилар юқори савияда ўйнашмоқда. "Гоал" портали 2005 йил 1 январдан кейин туғилган дунёдаги энг яхши ҳужумкор футболчилари рўйхатини тузди. Бу кучли бешликка кимлар кирган?
5-ўрин – Арда Гулер
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси жорий мавсумда бор йўғи 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. 19 ёшли футболчи жароҳати сабаб чемпионатнинг ярмини ўтказиб юборди.
4-ўрин - Матис Тел
"Бавария" ҳужумчиси жорий мавсумда 33 та ўйинда майдонга тушди. 18 ёшли футболчи саккизта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.
3-ўрин - Уоррен Заир-Эмери
18 ёшли ярим ҳимоячи "ПСЖ" сафида 33 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
2-ўрин - Эндрик
"Палмейрас"нинг 17 ёшли форварди жорий мавсумда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 2024 йилнинг ёзида у "Реал Мадрид"га ўтади.
1-ўрин - Ламин Ямал
16 ёшли вингер "Барселона" сафида 39 та ўйинда майдонга тушган. Унинг ҳисобида олтита гол ва еттита голли узатма бор.







