Жиру МЛС клуби билан музокаралар олиб бормоқда
У эркин агентга айланиши мумкин.

"Милан" ҳужумчиси Оливе Жиру ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши кутилмоқда. У нафақат жамоасини, балки Европадан ҳам кетмоқда.
Инсайдер Давид Орнштейн хабар беришича, франциялик страйкер "Лос-Анжелес" билан музокараларни бошлаган. Жиру эркин агент сифатида МЛС клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Оливе мазкур мавсум ҳам ўз даражасини намойиш қилмоқда. У миланликлар сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та голда иштирок этди.







