Мбаппедан фойдаланиб қолишмоқчи
Бу унинг «Реал»га ўтиши билан боғлиқ.

«Реал» келаси мавсум олдидан таркибига «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўшиб олиши кутилмоқда. Агар 25 ёшли форвард Мадридга келадиган бўлса, “Қироллик клуби” таркибда муайян ўзгаришларни амалга оширишига тўғри келади.
Аниқроқ айтганда, ҳужум чизиғи вакилларидан кимдир ўрнини Мбаппега бўшатиб беради. Катта эҳтимол билан мадридликлар Родригонинг ўйин вақтини чеклайди.
Бу вазиятдан бир неча клублар фойдаланиб қолмоқчи. Хабарларга кўра, Англия грандларидан “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, «Арсенал» va «Ливерпул» Родриго Гоэсни ўз сафига қўшиб олишни кўзлаяпти.
23 ёшли бразилиялик футболчи «Реал»га 2019 йили олиб келинган. Родриго ҳужум чизиғининг турли нуқталарида ўйнай олади.







