"Реал" йил охирида "Ал Наср" билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Роналду ҳар икки жамоа сафида майдонга тушади.

"Реал" "Сантияго Бернабеу"нинг қайта очилишида "Ал Наср" билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда "Сауд Ас Сарами" нашри хабар берди.
Ҳозирда Саудия клубида ўйнаётган мадридликлар афсонаси Криштиану Роналду ҳар икки жамоада бир бўлимдан ҳаракат қилади.
Беллашув 2024 йил охири ёки 2025 йил бошларида бўлиши кутилмоқда.







