Грузия терма жамоаси илк бор Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритди
Жамоа сўнгги ўйинда Грецияни мағлуб этди.

2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичининг С гуруҳининг сўнгги ўйини Грузиянинг ғалабаси билан якунланди. Жамоа Грецияни мағлуб этди. Учрашувнинг асосий вақти ва қўшимча бўлими 0:0 ҳисобида якунланган бўлсада, пенальтилар церийасида грузинлар ғалаба қозонишди.
Шу тариқа Грузия терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.







