Криштиану Роналду янги Феррари машинасида кўриниш берди
Унинг нархи 2 миллион доллардан ошади.

Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Феррари автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Бу машина қиймати 2,2 миллион доллардан кўпроқ турадиган Daytona SP3 модели ҳисобланади. Ушбу машинадан жами 599 таси ишлаб чиқарилган. Маълумки, Криштианудан ташқари Формула-1 иштирокчиси Феррари жамоаси аъзоси Шарл Леклер ҳам худди шундай машинага эга.
Феррари Daytona SP3 2021 йилда тақдим этилган. Спорткар капоти остида 840 от кучига эга 6,5 литрли В12 двигатель ўрнатилган. Daytona SP3 100 км/соат тезликка 2,85 сонияда эришади ва максимал тезлиги 340 км/соатдан ошади. Ушбу автомобиль замонавий Феррари линиясидаги энг тезкорларидан бири ҳисобланади.







