Германия Украинага 100 минг снаряд етказиб беради
Берлинда Украинага ўқ-дориларни уч босқичда етказиб беришга қарор қабул қилинди.

Бу ҳақда Германия Мудофаа вазирлиги қошидаги Украина бўйича вазият маркази раҳбари, генерал-майор Кристиан Фрейдинг маълум қилди.
Биринчи босқичда – яқин кунларда – Германия Киевга 10 минг дона снаряд топширади ва келажакда Чехиянинг Украина Қуролли кучлари учун снарядлар сотиб олиш ташаббусида иштирок этади.
"Ва узоқ муддатли истиқболда – 2024 йилнинг тўртинчи чорагида, Германия Украинага яна 100 минг снаряд етказиб бериш бўйича икки томонлама келишувга эришди", — дея таъкидлади Фрейдин.







