"Реал Мадрид" икки футболчиси билан шартномани узайтиради
Уларнинг ўйини раҳбариятга мақъул келмоқда.

"Реал Мадрид" келаси ҳафта ўз шогирдлари: ҳимоячилар Начо Фернандес ва Лукас Васкес билан шартномани узайтиришини эълон қилмоқчи.
Манбага кўра, ҳар икки футболчининг шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Янги шартномалар бир йил муддатга тузилади. Маълум қилинишича, Карло Анчелотти ва унинг мураббийлар штаби азолари клуб раҳбариятига шартномани узайтириш мақсадга мувофиқлигини, чунки футболчилар майдондаги барча топшириқларни сифатли бажаришларини айтишган.
Жорий мавсумда Начо "Реал" сафида барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказди. Трансфермаркт интернет портали маълумотига кўра, футболчининг тахминий нархи 4 миллион еврони ташкил этади. Васкес эса барча турнирларда 28 та ўйин ўтказиб, битта гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Трансфермаркт интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 5 миллион еврони ташкил қилади.







