"Уларнинг барчаси клубимиз вакили эканлигидан фахрланаман"
"ПСЖ" президенти португалиялик иқтидорларни клубга жалб этиш сиёсати ҳақида гапирди.

"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфи португалиялик футболчиларнинг жорий мавсумдаги ўйинлари ва спорт директори Луис Кампос сиёсати доирасида ушбу мамлакатдан иқтидорларни жалб қилиш ҳақида фикр билдирди.
"Мен Гонсало Рамос, Витиня, Данило Перейра ва Нуно Мендеснинг савиясидан жуда мамнунман ва мен директоримиз Луис Кампосга ҳам ишонаман. Уларнинг барчаси клубимиз вакили эканлигидан фахрланаман. Португалия футбол учун ажойиб мамлакат, унда биз фаол равишда кузатиб борувчи кўплаб иқтидорли мутахассислар ва футболчилар бор", - деди Ал-Хелайфи.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" Франция чемпионати турнир жадвалининг биринчи поғонасида бормоқда. Испаниялик мураббий Луис Энрике жамоаси 26 учрашувда 59 очко жамғарган.







