"Атлетико" Роберт Левандовскига қизиқиш билдирмоқда
Футболчини яна бир қатор жамоалар ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзги трансфер ойнасида Каталония клубини тарк этиши мумкин.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, Мадриднинг "Атлетико" клуби ва Саудия Арабистони клублари Полша терма жамоаси ҳужумчиси атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда. Қайд этилишича, футболчининг ўзи бу ёзда "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 39 та ўйинда қатнашиб, 20 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган.







