Ўзбекистон

Мактабларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тасдиқланди

Битирув имтиҳонлари (жисмоний тарбия фанидан ташқари) 2024 йил 26 майдан 15 июнга қадар бўлиб ўтади.

Мактабларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

 

Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

  • Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма;

  • Давлат тили фани (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;

  • Математика фанидан — ёзма;

  • Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;

  • Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.

 

11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

  • Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма (иншо);

  • Математика фанидан — ёзма;

  • Ўзбек тили фанидан (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун, таълим муассасаси танлови асосида) — ёзма ва оғзаки;

  • Чет тили фанидан  — ёзма/оғзаки;

  • Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;

  • (Ўқувчининг танлови бўйича) Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.

 

Битирув имтиҳонлари (жисмоний тарбия фанидан ташқари) 2024 йил 26 майдан 15 июнга қадар, хусусан:

 

9-синфлар битирувчилари учун:

  • Она тили ва адабиёт фанидан — 27 май куни;

  • Математика фанидан — 30 май куни;

 

11-синфлар учун:

  • Она тили ва адабиёт фанидан — 29 май;

  • Математика фанидан — 1 июнь куни бўлиб ўтади.

 

Жисмоний тарбия фани имтиҳонлари (9-синф ўқувчилари учун) 2024 йил 1-6 май кунлари малакали тиббиёт ходимлари назорати остида ўтказилади.

 

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳондан муайян фандан озод қилинади.

 

Маълумот учун: 11-синфда ҳар бир ўқувчининг ихтиёрий танловига кўра танлов (вариатив) фанларидан бири якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин ўқувчининг аризасига кўра танланади.

 

11-синфда ҳар бир ўқувчининг ихтиёрий танлови ва ота-оналарнинг фикрларига асосланиб танлов (вариатив) фанларидан бири якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин таълим муассасаси томонидан танланади;

 

Танлов фани мажбурий фанлардан ташқари таклиф этилган фанлар орасидан танланади.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"