Бугун Ўзбекистонда 20 даража илиқ бўлади
Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Бугун, 2 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.







