Гюндоган фаолиятини "Галатасарой"да давом эттириши мумкин
У билан илк алоқалар ўрнатилган.

"Фотомас" хабарига кўра, "Галатасарой" 33 ёшли германиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, истанбулликлар футболчи вакиллари билан алоқаларни ўрнатишган.
Жорий мавсумда Илкай Гюндоган «Барселона» сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда қатнашди. Немис футболчиси бешта гол ва 10 та голли узатмани қайд этишга муваффақ бўлди.







