Пара дзюдо. Анталия Гран-Присида 2 та олтин медаль нақд қилинди
Кеча мусобақанинг биринчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.

Туркиянинг Анталия шаҳрида пара дзюдо бўйича халқаро Гран-При турнири бошланди.
Мусобақанинг дастлабки куни вакилларимиз учун муваффақиятли кечди. Жумладан, эркаклар ўртасида Ж2 классида -60 кг вазн тоифасида Шерзод Намозов ҳамда -73 кг вазн тоифасида Учқун Қуронбоев барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.
Бугун Анталия Гран-Присининг иккинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтмоқда.







