Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи ошди
Бугундан янги нархлар амалда бўлади.

Бугун, 2 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади. Бу ҳақда боғ маъмурияти маълум қилди.
Қайд этилишича, бундай қарор ҳайвонларни парваришлаш ва даволаш харажатлари ўсиши муносабати билан қабул қилинган.
Эндиликда кириш чипталарининг нархи қуйидагича бўлади:
- 7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун — 25 минг сўм (аввал 20 минг сўм);
- 16 ёшдан катталар учун — 40 минг сўм (35);
- Нафақадаги фуқаролар учун — 25 минг сўм (20);
- Хизматини ўтаётган ҳарбийлар учун — 25 минг сўм (20);
- Имконияти чекланган шахслар учун — бепул;
- 7 ёшдан кичик болалар учун — бепул.
Бу қарор, шунингдек, чорва еми нархининг ошиши, коммунал хизматлар (электр энергияси, газ, сув) нархининг ошиб кетишининг ўрнини қоплаш ва ҳайвонларни парвариш қилишни юқори даражада сақлаш зарурати билан боғлиқ.







