Ўзбекистон

Қувадаги туғуруқхонада чақалоқ вафот этди

Вазирлик полисинтетик халтага солиб, ерга ташлаб қўйилган чақалоқ бўйича маълумот берди.

Қувадаги туғуруқхонада чақалоқ вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Қува туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида янги туғилган чақалоқ полисинтетик халтага солиниб, ерга ташлаб қўйилгани акс этган видеотасвир тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

 

Дастлабки ўрганишларга кўра, 2005 йил Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилган Д.У. 2024 йилнинг 31 март куни Қува туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига “Ҳомиладорлик-1, туғуруқ-1, 28 ҳафта, эрта туғиш хавфи” ташхиси билан мурожаат қилган.

 

Бемор ҳомиладорлик билан Тошлоқ туманида диспансер назоратида турмаган ва ҳомилани яшириб юрган. Туғуруқ 2024 йил 1 апрель куни соат 08:45 ларда амалга оширилган.

 

Шу куни соат 17:00 ларда эса чақалоқнинг аҳволи оғирлашиб, унда биологик ўлим ҳолати кузатилган. Унинг ўлимига муддатидан олдин (7 ойлик) туғилганлиги сабаб бўлган.

 

Айни пайтда мазкур ҳолат Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олиниб, мавжуд вазиятга зудлик билан аниқлик киритиш мақсадида тегишли Ишчи гуруҳ Фарғона вилоятига юборилган.

 

Шунингдек, ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қувадаги туғуруқхонада чақалоқ вафот этди | Zamon.uz