Ўзбекистон

Метрода қизга шилқимлик қилган эркак қамалди

У судда енгилроқ жазо сўраган.

Метрода қизга шилқимлик қилган эркак қамалди

 

1 апрель куни А.Н. метро йўналишидаги электропоезд вагони ичида ўзига нотаниш бўлган Ж.Ж.нинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган.

 

Суд мажлисида ҳуқуқбузар А.Н. ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 1 апрель куни соат 14:10 атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган метрополитеннинг “Чилонзор метро” йўналишидаги электропоезд вагони ичида ўзига нотаниш бўлган фуқаро Ж.Ж.нинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.

 

Жабрланувчи Ж.Ж. ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 1 апрель куни соат 14:10 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган метрополитеннинг “Чилонзор метро” йўналишидаги электропоезд вагони ичида ўзига нотаниш бўлган фуқаро А.Н. унинг бел қисми ва танасининг бошқа қисмларини қўли билан ушлаганлигини билдириб, суддан ҳуқуқбузар А.Н.га нисбатан оғирроқ жазо тайинлашни сўраган.

 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.Н. МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилсин ва унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Ёмғир ҳаводаги PМ заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

11 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг ялпи сессиясида иштирок этади.

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган электр ускуналарнинг қарийб ярми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

“Тошшаҳартрансхизмат” автобусдаги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Ҳайдовчиси тақиқловчи светофор сигналига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтишга уринган.

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Улушли қурилишда фуқаролар маблағларини эскроу ҳисобварақларида сақлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

Наркотик воситалар уларга Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.