ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлишга даъвогар ўйинчилар рўйхати эълон қилинди
Ҳафтанинг энг яхши футболчиси УЕФА расмий сайтида овоз бериш орқали аниқланади.

УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди. 9 ва 10 апрель кунлари 1/4 финалнинг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди.
Фахрий унвон учун Антуан Гризманн (“Атлетико”), Рафинья (“Барселона”), Фил Фоден (“Манчестер Сити”) ва Мартин Эдегор (“Арсенал”) даъвогарлик қилмоқда.
Бу ҳафтада “Атлетико” Дортмунд “Боруссия”сини (2:1), “Барселона” “ПСЖ”ни (3:2) мағлуб этди, “Манчестер Сити” “Реал” билан дуранг ўйнади (3:3), “Арсенал” эса “Бавария” билан дуранг ўйнади (2:2).







