"Мбаппе "Челси"га ўтиши керак"
У АПЛни янада кучайтириши таъкидланди.

"Челси"нинг собиқ футболчиси Флорент Малуданинг фикрича, "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Реал»дан кейин АПЛда ўйнаши керак.
"Мен Мбаппени Премьер-лигага келишига ишонтиришга ҳаракат қилдим. Премьер-лига жуда қизиқарли мусобақа. Агар у "Реал"га ўтса, бу уларда ўйнашни орзу қилгани учун бўлади. Премьер-лига - дунёдаги энг рақобатбардош лига. Мбаппе эса буни янада яхшилашига шубҳа йўқ", - деди Малуда.







