"ПСЖ" ҳужумчи қидирмоқда
Клуб "Интер" юлдузига кўз тикмоқда.

"Интер" ҳужумчиси Маркус Тюрам "ПСЖ"нинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсадлари қаторига киради.
Манба берган хабарга кўра, парижликлар Киллиан Мбаппега ўринбосар изламоқда, шу боис Тюрамнинг ҳужум марказида ва қанотларда ўйнаш қобилиятини юқори баҳоламоқда. "Интер" трансферлар учун пул ишлаб олиш мақсадида футболчини ёзда қўйиб юборишга қарши эмас.
Маркус 2022 йил ёзида “Боруссия Менхенгладбах”дан эркин агент сифатида сотиб олинганди. Жорий мавсумда у Италия клуби сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.







