"Менинг йигитларим босим остида ўйнашни яхши кўришади"
Пеп Гвардиола АПЛда чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди.

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола 2023/2024 йилги мавсумда Англия премьер-лигасида чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди.
“Менинг йигитларим босим остида ўйнашни яхши кўрадилар. Шундай экан, охиригача курашишимизга ишонаман. Бу албатта чемпион бўламиз деганими? Йўқ йўқ. Мен буни айтмаяпман. Аммо биз курашамиз, бу аниқ", - деди Гвардиола.
Англия премьер-лигасининг 33-тур учрашувларидан сўнг “Манчестер Сити” турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Гвардиола жамоаси ҳисобида 73 очко бор. "Арсенал" иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, "Ливерпул" кучли учликка якун ясаб бермоқда. Иккала жамоа ҳам "шаҳарликлар"дан икки очкога ортда қолмоқда.







