"Сити" АПЛда чемпион бўладими?
Суперкомпютер клубнинг имкониятини юқори баҳолади.

Опта суперкомпютери "Манчестер Сити"ни Премьер-лигада ғолиб бўлишга асосий фаворит деб ҳисобламоқда.
33-турда "шаҳарликлар" "Лутон"ни мағлуб этди (5:1) ва турнир жадвалида пешқадамга айланди. "Арсенал" ўз майдонида "Астон Вилла"га (0:2) ютқазиб "Сити"дан 2 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринга тушиб кетди, "Кристал Пелас"га (0:1) ютқазган "Ливерпул" ҳам 2 очкога ортда қолмоқда ва 3-поғонага жойлашган.
33-турдан сўнг "Манчестер Сити"нинг ушбу мавсумда чемпион бўлиш имконияти 70 фоизга баҳоланмоқда. "Арсенал"нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 18%, "Ливерпул"да — 12%.







