Италия клуби Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда
20 ёшли футболчи ҳозир Россия чемпионатида тўп суряпти.

"ПармаЛиве" сайти хабарига кўра, Италиянинг "Парма" клуби "ЦСКА" яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда "Б" Cерияда яққол пешқадамлик қилиб, янги мавсумни А Серияда бошлаши кутилаётган пармаликлар ҳозирдан таркибни кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Файзуллаев ўтган ёзда "Пахтакор"дан "ЦСКА" сафига 500 минг еврога трансфер қилинган эди.
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячисига "Бавария" клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.







