Андижонда таэквондо бўйича халқаро турнир бошланди
Унда 1000 нафардан зиёд иштирокчи қатнашади.

Бугун Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мажмуасида таэквондо WT спорт турининг кёруги ва пумсе йўналишлари бўйича биринчи “Andijon Open” халқаро турнири бошланди.
Тўрт кун давом этадиган мусобақанинг кёруги йўналишидаги беллашувларида 18 ёшдан юқори спортчилар, ўсмирлар ҳамда кадетлар куч синашади.
Халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчилардан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Ҳиндистондан таэквондо усталари ўз маҳоратларини намойиш этади.
Мусобақа доирасидаги ҳар кунлик беллашувлар 8:00 да старт олади.







