Cаломатлик

Семизлик: сабаб, оқибат ва профилактик чоралари

ЖССТ яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини ортиқча вазн саломатлик учун зарар эканлигига қаратди.

Семизлик: сабаб, оқибат ва профилактик чоралари

Семириш — мураккаб сурункали касаллик бўлиб, танада ёғ тўқималарининг ортиқча тўпланиши саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Натижада 2-тур қандли диабет ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиб, таянч-ҳаракат аппарати ҳамда репродуктив функция учун салбий оқибатлар келиб чиқади.

 

Шунингдек, семириш сабабли саратоннинг айрим турлари ривожланиш хавфи ортиб, бу — ҳаёт сифати, уйқу ва ҳаракатчанликка таъсир қилади.

 

Маълумот учун, 2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. 1990 йилдан бери катталар орасида семириш даражаси икки баравардан кўпроққа, ўсмирлар орасида эса тўрт баробар ошди. 2022 йилда 2,5 миллиард (бу катта ёшли аҳолининг 43 фоизи дегани) катталар, 5 ёшгача бўлган 37 миллион бола ортиқча вазнга эга эди.

 

Ортиқча вазн ва семизлик энергия истеъмоли (овқатланиш) ва унинг сарфи (жисмоний фаоллик) ўртасидаги номутаносиблик натижасида келиб чиқади.

 

Аксарият ҳолларда семириш кўп омилли касаллик бўлиб, у экологик, психо-ижтимоий сабаблар ва ирсий мойиллик туфайли юзага келади. Қолаверса, у баъзи дори-дармонларни қабул қилиш, айрим хасталиклар мавжудлиги, ҳаракатнинг пасайиши, тиббий муолажалар, моноген касаллик/генетик синдром туфайли пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, тўғри овқатланмаслик, жисмоний ҳаракатнинг чекланганлиги ҳам семириш эҳтимолини оширади.

 

 

ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда меъёрдан юқори тана вазни индекси юрак-қон томир касалликлари, диабет, саратон, неврологик хасталиклар, сурункали респиратор ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларидан дунёда 5 миллион ўлим ҳолатига олиб келган.

 

Болалик ва ўсмирлик давридаги ортиқча вазн соғлиққа катта зарар келтиради: 2-тур диабет ва юрак-қон томир касалликлари каби турли юқумли бўлмаган хасталиклар хавфининг ортиши ва эрта ривожланишига олиб келиши мумкин. Болаликдан семириш инсоннинг катта ёшда ҳам ортиқча вазнга мойиллигини оширади.

 

Семириш хавфини камайтиришга боланинг она қорнидаги давридан илк йилларигача профилактика чораларини кўриш орқали эришиш мумкин.

 

Масалан:

 

  • ҳомиладорлик даврида вазн йиғиш нормасига амал қилиш;

 

  • болани 6 ойгача фақат она сути билан озиқлантириш ва бу жараённи имкон қадар 2 ёш ёки ундан кўпроққа чўзиш;

 

  • фарзандни соғлом овқатланишга, жисмоний фаолликка, яхши ухлашга одатлантириш;

 

  • телевизор олдида ўтказиладиган вақтни чеклаш;

 

  • таркибида шакар бўлган, юқори калорияли маҳсулотлар истеъмолини камайтириш.
custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"