"Сити" етарлича иш қилмади"
Гвардиола кечаги мағлубият ҳақида гапирди.

Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" - "Реал" (1:1, пен: 4:3) ўйинидан кейин жамоаси ўйинидан қониққани, аммо бу натижа учун етарли бўлмаганини айтиб ўтди.
"Реал"га қарши ўйин учун чин юракдан жамоадаги ўйинчиларга миннатдорчилик билдиришим керак. Аммо футболда энг муҳими – ғалаба. Биз эса бунинг учун етарлича иш қилдик, дея олмайман. Пенальтилар церийасида эса баъзида ғолиб чиқиш мумкин, гоҳида эса омад келмайди. Ўйин давомида кўплаб яхши вазиятларни голга айлантира олмадик. Ҳимояланишда эса яхши ҳаракат қилдик. "Реал"га қарши тенг ўйнаш учун энг яхши ҳолатимизда бўлишимиз кераклиги ҳақида айтгандим ва биз буни амалладик. Аммо натижага эриша олмадик", - деди Манчестер Сити" устози.







