"Реал" Начонинг ўрнига футболчи танлашга қарор қилди
Жамоа Франциядан футболчи сотиб олади.

"Реал Мадрид" мавсум охирида Мадрид клубини тарк этадиган Начо Фернандес ўрнига янги ҳимоячи олади.
Журналист Хосе Феликс Диаснинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, "Реал Мадрид" Начонинг кетишини олдиндан билган, шу боис "Лилл" ҳимоячиси Лени Ёро билан шартнома имзолаш ишлари аллақачон бошланган. Клуб 18 ёшли футболчи учун "ПСЖ" билан курашиши керак, аммо франциялик футболчининг ўзи "Реал"да ўйнашни хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Начо "Реал Мадрид" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг таркибида у барча турнирларда 355 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган.







