Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лига баҳслари бошланди
Унга 75 минг АҚШ доллари миқдорида соврин қўйилган.

Кеча, 19 апрель куни шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лига баҳслари бошланди. 2 майга қадар давом этадиган ушбу мусобақанинг бу галги соврин жамғармаси рекорд – 75 минг АҚШ доллари этиб белгиланди.
Таъкидланишича, мусобақада 24 нафар эркак ва 18 нафар аёл шахматчилар баҳс олиб боради. Иштирокчилар орасида Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Умида Омонова, Нодира Нодиржонова ҳамда Нилуфар Ёқуббоева каби юртимизнинг машҳур шахматчилари дона суради.







