Премьер-лига тарихидаги энг ёмон 5 трансфер
Бу рўйхатга кимлар кирган?

"Give me Sport" нашри Премьер-лигадаги энг муваффақиятсиз трансферлар рейтингини тузиб чиқди. Хўш бу рўйхатда ким сўнгги бешликка кирган?
5-ўрин - Даниел Дринкуотер
2017 йилда ярим ҳимоячи 37,9 миллион евро эвазига "Лестер"дан "Челси"га ўтиб, "кўклар" сафида 23 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.
4-ўрин - Жейдон Санчо
2021 йилнинг ёзида ярим ҳимоячи "Боруссия"дан "Манчестер Юнайтед"га 85 миллион евро эвазига ўтган эди.
3-ўрин - Бебе
"Манчестер Юнайтед" вингерни 2010 йилда "Эстрела"дан 8,8 миллион евро эвазига сотиб олганди. Бебе "иблислар" сафида бор йўғи 7 та ўйинда майдонга тушган ва иккита гол урган.
2-ўрин - Ромелу Лукаку
2021 йилда "Челси" форвардни "Интер"дан 113 миллион евро эвазига сотиб олганди.
1-ўрин - Али Диа
1996 йилда форвард "Блйтҳ Спартанс"дан "Саутгемптон"га кўчиб ўтди. Шартнома имзоланганидан икки ҳафта ўтгач у бекор қилинди. Диа "Саутгемптон" таркибида битта ўйин ўтказади.







