"Адидас" бир йилдан сўнг "Ливерпул"нинг ҳамкорига айланади
Компания жамоа билан 4 йиллик шртнома имзолайди.

"Адидас" 2025/2026 йилги мавсумдан бошлаб "Ливерпул"нинг янги ҳамкорига айланади.
Манбага кўра, немис компанияси тендерда ғолиб чиққан ва мерсисайдликлар билан 2029-2030 йиллар мавсумигача ҳамкорлик қилади. Шунингдек, асосий рақобатчилар "Нике" ва "Пума" компаниялари бўлгани, улар ҳам "Ливерпул" билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 33-турдан сўнг "Ливерпул" 74 очко билан АПЛда 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг навбатдаги ўйини сафарда "Эвертон"га қарши бўлади.







