"Челси" АПЛда антирекорд ўрнатди
Клуб Премьер-лигада жуда кўп гол ўтказиб юборган.

Маурисио Почеттино шогирдлари Англия чемпионатининг 29-тури доирасидаги ўйинда "Арсенал"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:5).
Натижада "Челси"нинг ушбу мавсумда ўтказиб юборган голлари сони 57 тага етди. Бу клуб тарихидаги энг ёмон натижа ҳисобланади. "Челси" АПЛнинг бир мавсумида икки марта ўз дарвозасидан 55 тадан тўп ўтказиб юборган: 1994/95 ва 1996/97 йилги мавсумларда.
Эътиборлиси, голлар сони янада ошиши мумкин, чунки «кўклар» бу мавсумда Премьер-лигада яна 6 та ўйин ўтказади.







