"Сити" Гвардиоланинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда
У саккиз йилдан бери жамоани бошқариб келмоқда.

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоани бир неча йилдан бери муваффақиятли бошқариб келаётган Хосеп Гвардиоланинг кетишига тайёрлана бошлади.
Журналист Хорхе Пиконнинг маълум қилишича, "шаҳарликлар" келас йили шартномаси тугайдиган испаниялик мутахассисни янги битимга кўндиришига ишонмаяпти. Аслида Гвардиола бош мураббий сифатида бир жамоада узоқ ишламас эди. Аввалги жамоаларидан "Барселона"ни тўрт йил ва "Бавария"ни уч йил бошқарган.
Пеп Манчестерга 2016 йили келган ва ҳамон жамоа бошқарувини ўзида ушлаб турибди. Унинг қўл остида “Манчестер Сити” жуда катта ютуқларни қўлга киритди.







