Де Хеа ўзига янги жамоа топди
У ватанига қайтади.

“Манчестер Юнайтед” дарвозасини узоқ муддат қўриқлаган Давид де Хеа ўтган ёзда шартномаси тугаганидан кейин ўзига янги жамоа топа олмаган эди.
Шу боис, машҳур посбон бир йил футболдан ташқарида юришга мажбур бўлди. Иккита трансфер ойнасида унга бир неча клублардан таклиф бўлганди. Бироқ томонлар ҳамкорлик масаласида келиша олмади.
Сўнгги маълумотларга қараганда, испаниялик голкипер ўз юртига қайтишга қарор қилган. Маълум қилинишича, Давид де Хеани "Бетис" ўз сафига чорлаяпти.







