Спорт

Клоппнинг "Ливерпул"даги сўнгги мавсуми аянчли якун топмоқда

Жамоа дербида "Эвертон"га имкониятни бой берди.

Клоппнинг "Ливерпул"даги сўнгги мавсуми аянчли якун топмоқда

 

"Эвертон"ни чемпионшипга тушиб кетиши кўпчиликни ҳайратга соладиган воқеа бўлиши аниқ эди. Жамоа Ливерпул дербисида мағлуб бўлса кўп нарсани йўқотарди. Шон Дайч жамоаси яна бир оғир мавсумни ўтказмоқда. Улар ҳам майдонда, ҳам ФА қарори билан мунтазам очко йўқотишди, бироқ "Ливерпул" билан ўйин "Эвертон" мухлисларининг кайфиятини ўзгартирди.

 

Ажабланарлиси: "Ливерпул" дастлабки 30 дақиқада майдонга йўқдек туюлди. Асосий таркибда Муҳаммад Салоҳ, Дарвин Нунес, Алексис Мак Аллистер ва Доминик Сзобослай каби футболчилар бўлишига қарамай жамоа ўша куни ўзига ўхшамади. Олтинчи дақиқадаёқ ҳакам "Эвертон" фойдасига пенальти белгилади, бироқ ВАР аралашиб, уни офсайд деб топди. Кўп ўтмай Доминик Калверт-Люин ажойиб имкониятни йўққа чиқарди. Шунга қарамай 27-дақиқада "Эвертон" ҳисобни очди.

 

Шундан кейингина "Ливерпул" уйғонди. Бироқ, "Ливерпул" бирин-кетин имкониятларни қўлдан бой берди (Салоҳ ўйинда етти марта зарба берди). Мезбонлар эса вақтни чўзишга ҳаракат қилишди. 58-дақиқада эса "Эвертон" иккинчи голни урди. Ва буни мавсум давомида омадсизликка учраётган Калверт-Люин амалга оширди.

 

"Ливерпул" эса гол ура олмади. Луис Диаз ўйин охирларида дарвоза тўсинини нишонга олди. Клопп ўйинни алмаштиришлар билан ўзгартиришга ҳаракат қилди, аммо кеч эди. Мажбурият нуқтаи назаридан, "Эвертон" мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини намойиш этди ва энди Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолиши мумкин. Жадвалнинг энг қуйи поғонасида улар шундай тезликда очко тўплашмоқдаки, "Эвертон" қолган барча ўйинларда мағлуб бўлган тақдирда ҳам АПЛда қолади.

 

"Ливерпул"га келсак, улар учун мавсум тугади. Жамоа Англия кубоги ва Европа лигасидан чиқиб кетди. "Арсенал" билан фарқ уч очкони ташкил этмоқда. "Сити" билан орадаги фарқ беш очко ҳисобланади. Бу иккала клуб бирданига иккита хатога йўл қўйиши даргумон. Кўринишидан, Клоппнинг "Ливерпул"даги сўнгги мавсуми аянчли якун топмоқда.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Клоппнинг "Ливерпул"даги сўнгги мавсуми аянчли якун топмоқда | Zamon.uz