Ўзбекистон

Ҳозирги эпидемик барқарорлик ҳар қачонгидан ҳам муҳим

Санитария-эпидемиология соҳаси ташкил этилганига 90 йил тўлди.

Ҳозирги эпидемик барқарорлик ҳар қачонгидан ҳам муҳим

 

Бугун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан "Пандемияга қарши тайёргарлик: илмий асослар ва амалий ечимлар" Халқаро илмий-амалийконференция ўтказилди. Ҳозирги кунда юқумли касалликларга қарши янги даво чоралари, юзага келиши мумкин бўлган пандемиянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш соҳа ходимларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, СОВИД-19 пандемияси бутун дунё учун синовли ва таҳликали даврга айланди. Коронавирус пандемияси даврида дунё миқёсида соғлиқни сақлаш тизимининг глобал пандемия таъсирига тайёргарлик кўриш, унга жавоб бериш бўйича тиббиётда кўплаб камчиликлар аниқланди. Бу эса юзага келиши мумкин бўлган пандемияга қарши курашиш жараёни мақсадли инвестицияларни амалга ошириш, пандемияга тайёргарликни молиялаштириш ва мониторингини доимий равишда олиб бориш, пандемия ва эпидемиялар даврида аниқланган камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш, сиёсий мажбурият, жамоатчилик иштироки ва давлат томонидан молиялаштириш орқали нималарга эришиш мумкинлигини кўрсатди. Пандемиядан олинган сабоқлар инсониятга ҳозирги ва келажакдаги муаммоларни енгишга ёрдам беради. Бутун дунёга хавф солган коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология соҳасининг жамият саломатлиги учун нақадар муҳим эканлиги яққол намоён бўлди. Конференция давомида бу ҳақида алоҳида таъкидланди.

 

"Анжуманда Карантин қоидалари йўлга қўйилган ва касаллик кўпая борган даврда Санитария-эпидемиология тизимининг барча ходимлари касаллик ўчоқларида ўз соғлиғини хавф-хатарга қўйиб, юртдошлари саломатлигини асрашга беминнат ҳисса қўшди. Давлат раҳбари томонидан ўз вақтида қабул қилинган қарор, ҳукуматнинг уюшқоқлик билан олиб борган фаолияти ҳамда Халқаро ташкилотлар кўмагида келтирилган касалликка қарши вакциналар туфайли Ўзбекистон ушбу касалликда жуда паст кўрсаткичдаги талафотлар билан чиқди. Касалликка қарши курашиш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ЖССТ томонидан бир неча бор намуна сифатида кўрсатилди”, - деди Санепидқўмита раиси Баҳодир Юсупалиев.

 

Тадбир давомида Санитария-эпидемиология соҳаси ривожига узоқ йиллар давомида қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашдаги машаққатли хизматлари учун бир қатор соҳа вакиллари "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланишди. Шунингдек, Санитария-эпидемиология соҳаси ривожидаги самарали меҳнати, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштирок этганларга Фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.

 

Ўзбекистон ҳудудида расман 1933 йилда санитария инспекцияси ташкил этилган бўлиб, 1934 йилда Ўзбекистон санитария-гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг очилиши, Давлат санитария назорати тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилгани, нормативлар тасдиқланиши санитария назоратининг янги босқичга кўтарилишида муҳим роль ўйнади. Юртимизга четдан юқумли касалликлар кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишлари тизимли бажарилмоқда. Болаларни юқумли касалликларга қарши бепул эмлаш олиб борилмоқда. Ичимлик суви сифати ва очиқ сув ҳавзалари устидан мониторинг олиб бориш, бозорлар, овқатланиш шохобчалари, жамоат жойларида санитария ҳолатини яхшилаш, атроф-муҳит ҳавосининг мусаффолигини сақлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Соҳа ходимларининг тинимсиз меҳнатлари сабабли юртимизда эпидемик барқарорлик сақланиб қолмоқда ва саломатлик билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинмоқда.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"