Ўзбекистон

Дунёда энг кенг тарқалган вирусга қарши вакцина ўйлаб топилмоқда

Бу вирусни даволашнинг аниқ усуллари мавжуд эмасди.

Дунёда энг кенг тарқалган вирусга қарши вакцина ўйлаб топилмоқда

Ер юзи аҳолисининг деярли 95 фоизи Эпштейн-Барр вируси (ЭБВ)нинг ташувчиси ҳисобланади. Аммо уларнинг аксарияти ўзида бу вирус борлигини умри давомида билмаслиги мумкин. Лекин ЭБВ иммунитет тушиши сабабли “бош кўтарганида” юқумли мононуклеоз, склероз ва саратоннинг баъзи турлари, хусусан, Беркитт лимфомаси ривожланишининг асосий сабабчиси бўлади.

 

ЭБВ герпеснинг бир тури (4-тоифа одам герпес вируси) бўлиб , асосан болалик ёки ўсмирлик даврида юқади. Кўпинча касалликка учраган одам буни сезмаслиги ҳам мумкин, чунки вирус ҳеч қандай аломатларсиз тананинг ҳужайраларини зарарлайди, сўнг инсон организмида абадий қолади. Вирус, биринчи навбатда, инфекцияларга қарши курашиш учун жавоб берувчи антитаналарни ишлаб чиқаришга масъул бўлган В-лимфоцитлари, яъни иммун ҳужайраларига ҳужум қилади.

 

 

Баъзида вирус фаоллашиши мумкин: бу ҳолда ўткир яллиғланиш касаллиги — юқумли мононуклеоз ривожланади. Аломатларига кўра у ЎРВИга ўхшайди, лекин узоқроқ (бир неча ой) давом этиши мумкин, баъзан эса хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Афсуски бу вирусни даволашнинг аниқ усуллари мавжуд эмас. Олимлар йиллар давомида унга қарши вакцина яратиш учун кўп ҳаракат қилишган, аммо буни уддалай олишмаган.

 

Яқинда АҚШнинг Аллергия ва юқумли касалликлар институти (NIAID) олимлари томонидан эришилган натижалар эса бу борада силжиш бўлишига умид борлигини англатади. Янги тадқиқот вируснинг баъзи заиф томонларини аниқлади ва мақсадли даволаш имкониятларини очиб берди.

 

Натижалар ҳозирча ҳайвонлар билан чекланган, аммо улар анча яхши кўрсаткичларга эга. Агар кейинги тадқиқотлар одамларда худди шундай натижаларни кўрсатса, вакцина ҳали бу вирус билан касалланмаган инсонлар учун истиқболли профилактик чора бўлиши мумкин. Бу, шунингдек, касаллик ёки трансплантация операцияси туфайли иммунитети заифлашган беморлар учун фойдалидир. Чунки бу одамлар, ҳатто, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бу оғир касаллик хавфи остида бўлиши мумкин.

 

Маълумот учун: ЭБВ қанчалик кенг тарқалган ва унинг оқибатлари қанчалар жиддий бўлишига қарамай, уни фақат 1963 йилда доктор Энтони Эпштейн ва унинг ўша даврдаги аспиранти Ивона Барр кашф этган. Ўша пайтда бу ҳақиқий янгилик бўлган, чунки илгари саратонни қўзғатувчи биронта вирус аниқланмаганди. Ундан сўнг биз бошқа вируслар, масалан, одам папиллома вируси (ОПВ) ҳақида билдик, унга қарши эса самарали вакцина мавжуд. У 2019 йилда юртимиз профилактик эмлаш календарига 11-вакцина бўлиб киритилган.

custom img

Ўзбекистонда ботаника боғларига ташрифлар сони 3,8 баробарга ошди

2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 3 та ботаника боғи фаолият юритмоқда.

custom img

Ўзбекистонлик боксчи АҚШда ҳибсга олиниб, депортация қилинди

Боксчининг сўзларига кўра, у қамоқхонада 45 кун сақланган.

custom img

Тошкентда “закладка” усулида наркотик тарқатган шахслар ушланди

Тезкор тадбирлар давомида 3 килограммдан ортиқ наркотик моддалар аниқланган.

custom img

2026 йил июль ойи Ўзбекистонда рекорд даражадаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди

Ҳаво ҳарорати меъёрдан 1,3–2,8°C юқори бўлиб, айрим ҳудудларда ҳарорат 50°C гача кўтарилган.

custom img

Актёр ва режиссёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

У вафотига қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедрасида талаба ёшларга таълим бериб келган.

custom img

Wildberries компанияси Россияни тарк этиб, Ўзбекистонда ўз омборларини очадими?

Компания тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди ва Wildberries матбуот хизмати Zamon.uz саволларига жавоб берди.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида Блогерлар ижодий кенгаши ташкил этилди

Кенгаш блогерларнинг касбий ривожланиши, медиа саводхонлигини ошириш ва ёш контент яратувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилади.

custom img

Туркиялик олимнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашр этилди

Кемал Явуз Атаманнинг 1991 йилдан буён Ўзбекистондаги кузатувлари ва тадқиқотлари жамланган “Мен таниган Ўзбекистон” асари ўзбек ва турк тилларида тақдим этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"