Спорт

Кроос Мадридга қандай келиб қолганди?

У 10 йил давомида "Реал Мадрид" билан кўплаб совринларни қўлга киритди.

Кроос Мадридга қандай келиб қолганди?

 

"Мен "Реал Мадрид"да вазият қандай эканини биламан. Бу ерда сиз унвонларни ютиб олишингиз керак. Мухлисларни хурсанд қилиш учун мен боримни бераман", - деб ваъда берганди Тони Кроос 2014 йилнинг ёзида "Бавария"дан Мадрид клубига ўтганидан кейин. Ҳа у алдамади. Немис футболчиси Мадриддаги 10 йиллик фаолияти давомида уч карра Испания чемпиони, 4 карра Чемпионлар лигаси ғолиби ва тўрт карра UEFА Суперкубоги соҳибига айланди. Шунингдек, ҳозирда яна чемпионликлар сари дадил бормоқда.

 

У "қаймоқранглилар" сафида 459 та учрашувда, 28 та гол урди ва 96 та голли узатмани амалга оширди. Дунёнинг етакчи инсайдери Фабрицио Романонинг фикрича, Кроос Мадридда камида яна бир йил ўтказади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, немиснинг Испаниядаги ютуқлари узоқ эмас. Тони "Реал"дан кўра, "Бавария"га кўпроқ боғланган. Ярим ҳимоячи Мюнхен жамоасида қандай ўйнаган? Нима учун ва қандай шароитда у жамоасини ўзгартирди? Қуйида бу ҳақда тўлиқ маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

 

Тони ҳали ҳам мюнхенликлар учун энг ёш дебютантлардан бири бўлиб қолмоқда. У биринчи марта 17 ёш, саккиз ой ва 22 кунлигида жамоанинг асосий таркибидан жой олган. 2007 йилнинг кузида ўша пайтдаги ҳужумкор ярим ҳимоячи рекордчига айланди. Бир ой ўтгач, Оттмар Хитсфелд Кроосни UEFА кубоги гуруҳ босқичида ўйнашига имкон берди. Бир ярим мавсумда 19 та ўйин ўтказган ва кўпинча захирада ўйнаган ярим ҳимоячи "Байер"га бир муддат ижарага берилади. Ва у ерда тезда Юпп Хайнкеснинг ишончини қозониб, Леверкузендаги етакчилардан бирига айланади. 2009/2010 йилги мавсумда Тони 9+8 кўрсаткичини қайд этади ва клубга саккиз йил ичида илк кумуш медалини қўлга киритишига ёрдам беради. 20 ёшли йигит учун бу ёмон натижа эмас эди. Шундан сўнг, Кроос ўша пайтда Луи ван Гал бошқарувидаги мюнхенликлар сафига қўшилади. Аммо, у ерда футболчи ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш эта олмайди. Шундан кейин унинг эски дўсти Хайнкесс Мюнхен жамоасига бош мураббий этиб тайинланади. Юпп даврида ҳам Тони сўнгги йилларда биз ўрганиб қолган майдон марказида ўйнамас эди: у ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қиларди. Асосий ўзгариш Пеп Гвардиола даврида содир бўлди. Тони атрофида ўйин қурган мураббий уни марказга олиб чиқди.

 

“Гвардиола сўнгги дақиқаларгача "Бавария"да қолишимни хоҳлаган. Агар ўзимнинг футбол услубим учун мукаммал мураббийни танлашим керак бўлса, бу Пеп бўларди. Унинг раҳбарлигида ишлаш менга ёқди. У мени кучлироқ қилди”, - деган Кроос.

 

2014 йилда Кроос терма жамоа билан жаҳон чемпионига айланади. Турнир давомида эса унинг "Реал"га ўтиши маълум бўлди. Унинг шартномаси тугашига атиги бир йил қолган эди, шунинг учун мадридликлар немис учун бор-йўғи 25 миллион евро тўлаган, ўшанда ҳам бу ҳайратланарли эди. Бу вақтда ҳам Пеп Гвардиола уни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Улар бир неча марта мулоқот қилишди, лекин ҳаммаси кеч бўлганди.

 

Кроос Мюнхенда 205 ўйин ўтказиб, 24 та гол урган ва 49 та голли узатмани амалга оширган. Бундан ташқари, 11 та соврин, жумладан, битта Чемпионлар лигаси ва учта Бундеслига ғолиблигини қўлга киритган. Агар мюнхенликлар у билан шартномани узайтирганда, эҳтимол, нисбат бутунлай бошқача бўларди. Турли оммавий ахборот воситалари доимо Тонини қайтариш кераклиги ҳақида гапиради. У ҳар доим мулойимлик билан Мюнхенга қайтишни рад этади: "Бир нарсани аниқ айтаман - матбуотдаги турли миш-мишларга қарамай, мен "Бавария"га қайтмайман. Бу содир бўлмайди. Ҳозирги клубим билан яхши муносабатдаман ва уни жуда яхши кўраман. Шунинг учун мен кетмоқчи эмасман”, - дея тан олганди Кроос 2022 йилнинг кузида. Ўшандан бери бир ярим йил ўтди ва орада унинг баъзи фикрлари ўзгарган бўлиши ҳам мумкин.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Кроос Мадридга қандай келиб қолганди? | Zamon.uz