Ралф Рангник "Бавария"ни бошқаришга тайёр
Мураббий билан ўтказилаётган музокаралар якунланиш арафасида.

Австрия терма жамоаси бош мураббийи Ралф Рангникни Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи лавозимига тайинлаш борасидаги музокаралар якунланиш арафасида.
Манбага кўра, мураббий мюнхенликлар жамоасини бошқаришга рози бўлган ва чоршанба куни "Бавария" вакиллари ва мутахассис ўртасидаги музокараларнинг баъзи тафсилотларига ойдинлик киритилади.
Эслатиб ўтамиз, 65 ёшли Рангник Австрия терма жамоасини 2022 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида Австрия терма жамоаси Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритди.







