БМТ Рафаҳда озиқ-овқат тарқатишни тўхтатди
Гуманитар ташкилот ходимлари буни вазият ва хавфсизлик билан боғлади.

БМТ фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида озиқ-овқат тарқатишни тўхтатди. Агентликнинг X платформасида эълон қилинган баёнотига кўра, таъминот тақчиллиги туфайли озиқ-овқат тарқатиш ҳозирда имконсиз. Рафаҳдаги тарқатиш пункти ва озиқ-овқат омбори эса шаҳарнинг шарқий қисмида давом этаётган Исроил ҳарбий амалиёти туфайли ёпилган.
Май ойи бошидан буён Исроил армияси халқаро ҳамжамият огоҳлантиришларига зид равишда Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати қолган тузилмалари аниқланган Рафаҳдаги нишонларга қарата мақсадли қуруқликдаги амалиётлар ва ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда.







