Спорт

Евро-2024да порлаши кутилаётган ёш юлдузлар

Мусобақа бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.

Евро-2024да порлаши кутилаётган ёш юлдузлар

 

Йирик халқаро турнирлар ҳар доим янги юлдузларни кашф қилади. Евро-2024 ҳам бундан мустасно эмас. Гап, Германиядаги турнирдан кейин суперюлдуз бўлиши мумкин бўлган футболчи ҳақида кетмоқда.

 

Флориан Виртз (Германия терма жамоаси, 21 ёш)

 

Виртз "Байер"нинг етакчиларидан бири. Аммо Флориан Германия терма жамоасида порламади. У 2022 йилги жаҳон чемпионатини жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Виртз терма жамоа таркибида ҳеч қачон тўлиқ 90 дақиқа ўйнамаган. 13 учрашувда эса атиги 3 та (1+2) самарали ҳаракат қилди. Европа чемпионатида Флориан, албатта, Германия терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлади. Бунинг учун унда жуда яхши имконият мавжуд.

 

Жанлука Скамакка (Италия терма жамоаси, 25 ёш)

 

2023/2024 йилги мавсум Скамакка фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. «Аталанта» сафида у 44 та ўйинда 19 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Жамоа билан бирга Жанлука клуб тарихида илк бор Европа лигасида ғолиб чиқди, Чемпионлар лигасига йўлланма олди ва Италия кубоги финалига чиқди. Форвард Италия терма жамоасидаги дебютини 2021 йилда ўтказган, бироқ ҳали ҳам жамоада ўзини кўрсата олгани йўқ. Евро-2024да Скамакка италияликларнинг асосий ҳужумчисига айланади.

 

Арда Гулер (Туркия терма жамоаси, 19 ёш)

 

Гулер ҳозирги авлоднинг асосий истеъдодларидан биридир. 19 ёшли футболчи 2023 йилнинг ёзида "Реал"га ўтган эди. Аммо ҳозиргача Арданинг Испаниядаги фаолияти омадли кечгани йўқ: унга катта рақобат ва бир нечта жароҳатлар таъсир кўрсатмоқда. Бироқ, Ла Лигадаги сўнгги бешта ўйинда Арда бешта гол урди. Евро-2024да Гулер ўзини кўрсатиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлади. Туркияни 2008 йилдан бери илк плей-офф босқичига олиб чиқиш, шунингдек, бутун дунёга ўзини баланд овозда эълон қилиш имконияти мавжуд. Шунда, балки унга кейинги мавсумда Анчелоттига тез-тез ишонч билдирила бошлар.

 

Витиня (Португалия терма жамоаси, 24 ёш)

 

"ПСЖ"нинг кўринмас қаҳрамони. Витиня ҳақида кам гапирилади, лекин у парижликларнинг энг яхши ярим ҳимоячиси. 24 ёшли футболчи катта маҳоратга эга. Португалия терма жамоаси ҳужумда кўплаб юлдузлардан фойдаланиши мумкин. Аммо ҳужум ва ҳимояни боғлайдиган футболчилар унчалик кўп эмас. Шунинг учун, агар португалияликлар Еврода муваффақият қозонишса, меҳнатнинг катта қисми Витиня каби футболчиларга тушиши аниқ.

 

Нико Уилямс (Испания терма жамоаси, 21 ёш)

 

Нико "Атлетик"нинг ёш юлдузи ва Испаниянинг Евро-2024даги умидларидан бири. Уилямс 2022 йилги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган. Кейин испанлар муваффақиятсизликка учради. Аммо энди Европа чемпионатида яхшироқ ўйнаш учун унда қўшимча мотивация бор.

 

Георгес Микаутадзе (Грузия терма жамоаси, 23 ёш)

 

2023/2024 йилги мавсумнинг биринчи ярми вингер учун омадсиз келди. 2023 йилнинг ёзида Микаутадзе 16 миллион евро эвазига "Метз"дан "Аякс"га ўтди, аммо Голландияда Жорж учун ҳаммаси кўнгилдагидек кечмади. Олти ой ичида у бор-йўғи саккизта ўйин ўтказди, бирорта ҳам самарали ҳаракат қилолмади. Қишда эса яна "Метс"га қайтди. Бу ерда эса 20 та учрашувда 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

 

Жоан Бакаёко (Бельгия терма жамоаси, 21 ёш)

 

"ПСВ" Голландия чемпионлигини ишончли тарзда қўлга киритди. Эйндховенликларнинг етакчиларидан бири Жоан Бакаёко бўлди. 21 ёшли вингер 33 турда 12 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер қиймати эса 10 миллион евродан 45 миллион еврога кўтарилди, Бакаёкога "Челси", “Манчестер Сити”, "Ливерпул", "ПСЖ" ва “Боруссия Дортмунд” қизиқиш билдирмоқда. Агар Евро-2024 да ўзини яхши кўрсатса, янги мавсумда уни топ-клубда албатта кўрамиз. Доменико Тедеско бошчилигидаги Бельгия ҳал қилувчи босқичларга етиб бориши мумкин, Бакаёкода эса Евронинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши имконига эга .

 

Юсуф Фофана (Франция терма жамоаси, 25 ёш)

 

Франция жамоасининг ҳужум чизиғи дунёдаги энг кучли ҳужум чизиқларидан бири ҳисобланади. Юсуф Фофана ажойиб марказий ярим ҳимоячи, аммо у ҳақида кўп гапирилмайди. Гарчи у, "Монако"нинг Лига 1да 2-ўринни қўлга киритишида асосий роллардан бирини бажарган бўлсада.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"