энг долзарб

“Ҳисорак” сув омборидаги вазият назоратга олинган. Хавотирга ўрин йўқ — ФВВ

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

“Ҳисорак” сув омборидаги вазият назоратга олинган. Хавотирга ўрин йўқ — ФВВ

Шаҳрисабз туман ҳокими ва Қашқадарё вилоят ФВБ бошлиғи видеомурожаат билан чиқиб, жиддий ҳодиса юз бермаганлигини маълум қилди ва аҳолидан уй-жойларини ташлаб кетмаслик сўралди.

 

10 июн куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЕС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннел очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган. 

 

Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида “Ўзбекгидроенерго” АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлари олиб борилмоқда. 

 

Ҳолат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги назоратида. Сув омборига шикаст етмаган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Ҳурматли фуқаролар, ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

 

Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов ҳамда Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Фарход Мирзаев “Ҳисорак” сув омбори олдида туриб, ҳолат бўйича видео мурожаат йўллади.

 

Мурожаатда айтилишича, ҳар йили ёз фасли бошида пахта ва ғаллани суғориш мақсадида Қамаши туманидаги “Чимқўрғон” сув омборига сув чиқарилади. Жорий йилда ҳам шу тадбир амалга оширилган вақтда сув сатҳи кўтарилиши кузатилган.

 

Масъуллар аҳолидан ваҳимага тушмасликни, ҳаммаси назорат остида экани, ҳеч қандай жиддий хавф йўқлигини, ёлғон хабарларга ишонмасликни таъкидлашган.

 

Шунингдек, аҳолидан ўз яшаш жойларини тарк этмаслик, аксинча ҳамма ўз яшаш уйида қолиб, тунни сокин ўтказишлари сўралган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

“Ҳисорак” сув омборидаги вазият назоратга олинган. Хавотирга ўрин йўқ — ФВВ | Zamon.uz