энг долзарб

2050 йилга бориб Ўзбекистонда сув танқислиги 15-25 фоизга етиши мумкин

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари гидрогел ва сув танқис бўлган ҳудудларда ундан фойдаланиш имкониятларини таҳлил қилди.

2050 йилга бориб Ўзбекистонда сув танқислиги 15-25 фоизга етиши мумкин

Сўнгги йилларда дунё ҳамжамиятини қурғоқчилик, сув танқислиги, тупроқ деградацияси ва чўлланиш каби муаммолар ташвишга солмоқда. Иқлим ўзгариши оқибатида 2050 йилга бориб, Тян-Шан ва Помир тоғ тизмаларидаги жами музликларнинг 30-50 фоизгача бўлган қисми эриб кетиши ҳамда Марказий Осиё мамлакатларида сувга бўлган талаб 50 фоизгача ошиши кутилмоқда. Бунинг оқибатида Ўзбекистонда сув танқислиги ўртача 15-25 фоизга, чўлланиш даражаси эса 123 млн квадрат метрга етиши мумкин. 

 

Сув тақчиллигининг ортиши уни тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш зарурлигини англатади. Германия, Япония, Хитой каби мамлакатларда ўсимликларни парвариш қилишда турли хил ноанъанавий сув тежовчи технологиялар жорий этилмоқда. 

 

Мисол учун, Японияда ҳаво ҳароратига қараб шаклини ўзгартирувчи гидрогел яратилган. У эгилувчан бўлиб, сувни ўзига шимиб олганда кенгаяди ва намликни ўсимлик томирига беради. Сўнгра олдинги ҳолатига қайтади ва яна намликни йиға бошлайди. Шу боис у чўл-дашт ҳудудларидаги ўсимликларни суғоришда жуда қўл келади. 

 

Хитойда чўл ҳудудидан ўтувчи 450 км магистрал йўл бўйида гидрогел ёрдамида иҳоталанган дарахтзор ва яшил қоплам барпо этилган.

 

Гидрогел қишда ёмғир, қор сувларида намликни ёки ёзда суғоришдаги сувни ўзига шимиб, узоқ вақт сақлайди ҳамда ўсимликлар илдизига нам бериб туради. У ўз оғирлигидан 400-500 маротаба кўп ёмғир сувини, 200-400 маротаба кўп тупроқ намлигини юта олади. 

 

Бир гектар майдонга 35-50 кг гидрогел сарфланиши ҳисобига тахминан 120-140 куб метр сув тежашга эришилади. Тувакда ўстириладиган ўсимликлар учун 50-80 фоиз, қишлоқ хўжалиги экинлари учун 20-40 фоиз сувни тежаш имконияти яратилади. Дала шароитидаги гидрогел ўз хусусиятини 2-3 йил давомида йўқотмайди. Эскирган гидрогел қолдиқлари эса тупроқ таркибини бузмайди ва ўсимликлар томонидан азотли ўғит сифатида ўзлаштирилади. 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

2050 йилга бориб Ўзбекистонда сув танқислиги 15-25 фоизга етиши мумкин | Zamon.uz