энг долзарб

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада исиши кутилмоқда

Синоптиклар янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада исиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати +32…+37 даража, шимолда, жанубда +40 даражагача бўлади.

 

Текислик ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Эртадан бошлаб ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди ва иш ҳафтасининг охиригача кечалари +20…+25 даража, баъзи жойларда +27 даражагача, кундуз кунлари +35…+40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача бўлади. Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди.

 

Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 24 ва 27-28 июнь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чаг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 24 июнда кундуз куни баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 

Пойтахтда бугун куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +34…+36 даражагача бўлади. Куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

25-28 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +20…+25 даражагача, кундузи 25 июнда +35…+37 даражагача, 26-28 июнда +37…+40 даражагача бўлади.

 

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 28 июнда баъзи жойларда 12-14 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада исиши кутилмоқда | Zamon.uz